Ўзбекистон

Наманган аэропортида “iPhone”чилар ушланди

Қувайт ва Жиддадан келган йўловчилар телефонларни бошқа шахс илтимосига кўра олиб кирмоқчи бўлишган.

Наманган аэропортида “iPhone”чилар ушланди

 

Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Наманган аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан уяли алоқа воситаларини республикага яширинча олиб кириш билан боғлиқ бир нечта уринишлар фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

 

Дастлаб, Қувайтдан учиб келган бир гуруҳ йўловчилар ўзларига тегишли бўлмаган, умумий қиймати 160 миллион сўмлик 8 дона “iPhone 17” русумли мобил телефонларни бошқа шахс илтимосига кўра божхона назоратидан яширинча олиб киришга урингани аниқланиб, улар тўхтатиб қолинди.

 

Кейинги ҳолатда, Жиддадан Умра зиёратидан қайтаётган йўловчилардан бири божхона назоратидан ўтмаслигига ишониб, 5 дона “iPhone 17” телефонини ноқонуний олиб киришга уринган вақтида фош этилди.

 

Яна бир уринишда эса бир фуқаро Жидда–Наманган рейси йўловчилари орасида 10 дона “iPhone 17” телефонини тарқатиб, уларни “шахсий фойдаланиш” сифатида расмийлаштириб, божхонадан яширинча олиб ўтмоқчи бўлган. Аммо, аэропорт автотураргоҳида телефонларни йўловчилардан қайта йиғиб олаётган вақтида ушбу ҳаракат фош қилинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Наманган аэропортида “iPhone”чилар ушланди | Zamon.uz