Ўзбекистон

Тошкент ва унинг атрофида ҳавонинг ифлосланиши сабаб экологик рейдлар бошланди

Иссиқхоналар кескин назоратга олинди.

Тошкент ва унинг атрофида ҳавонинг ифлосланиши сабаб экологик рейдлар бошланди

 

Тошкент шаҳри ва унга яқин ҳудудларда ҳавонинг сифати ёмонлашгани сабабли экологик назорат кучайтирилди. Ҳавони ифлослантириши мумкин бўлган манбаларни аниқлаш, санитария ва экологик талабларга риоя этилишини текшириш мақсадида кенг кўламли рейдлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Текширувлар Бош прокурор ўринбосари бошчилигида экология, санитария-эпидемиология хизмати, ҳокимлик, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари иштирокида олиб борилмоқда. Зангиота туманида ўтказилган рейдларда иссиқхоналар фаолияти атрофлича кўздан кечирилиб, аниқланган қоидабузарликларга нисбатан чоралар кўрилмоқда.

 

Рейдларнинг асосий вазифаси ҳавога зарар етказувчи омилларни бартараф этиш, экологик вазиятнинг янада оғирлашишига йўл қўймаслик ҳамда аҳолига соғлом атмосферани таъминлашдан иборат.

 

Сўнгги кунларда пойтахт аҳолиси орасида қалин туман, аччиқ ёниш ҳиди ва ҳавонинг оғирлиги юзасидан шикоятлар кўпайган. Фуқаролар айниқса кечки ва эрталабки пайтларда ҳаводаги нохуш ҳид кундалик ҳаётга сезиларли ноқулайлик туғдираётганини таъкидлашмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.