Ўзбекистон

Ўзбекистонда экологик назорат ваколатлари кенгайтирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев экологик сиёсат ва бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистонда экологик назорат ваколатлари кенгайтирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Президент матбуот хизмати маълум қилишича, сўнгги йилларда яшил ҳудудларни кўпайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига қарамай, ваколатларнинг тарқоқлиги сабабли натижалар кутилган даражага етмаяпти.

 

Йиғилишда атмосферани тозалаш, дарахтларни асраш, яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича лойиҳаларни марказлашган тартибда бошқариш таклиф этилди. Шунингдек, экологик назоратни кучайтириш, қоидабузарликларга тезкор жавоб бериш ва жамоатчилик назорати механизмларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Президент соҳадаги ваколатларни қайта кўриб чиқиш, масъул идоралар жавобгарлигини ошириш ҳамда тартибга солиш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди. Унга кўра, саноат корхоналарида экологик талабларга риоя этишни кучайтириш ва жойларда яшил зоналарни сақлаш алоҳида назоратга олинади.

 

Маълумот ўрнида, 2024 йил ва 2025 йилнинг биринчи ярмида экологияга оид 220 та жиноят иши кўрилган бўлиб, уларнинг аксарияти ноқонуний дарахт кесиш, ўрмон ва ҳайвонот дунёсига зарар етказиш билан боғлиқ бўлган. Жиноятларнинг энг катта қисми Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарёда қайд этилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда экологик назорат ваколатлари кенгайтирилиши мумкин | Zamon.uz