Ўзбекистон

Ўзбекистонда шартли равишда озод этилган фуқароларга назорат кучайтирилади

Эндиликда улар пробация органларига мунтазам ҳисобот беради.

Ўзбекистонда шартли равишда озод этилган фуқароларга назорат кучайтирилади

 

Ўзбекистон Олий Мажлисининг навбатдаги мажлисида шартли равишда муддатидан олдин озод этилган шахслар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, пробация назоратида бўлган фуқаролар эндиликда белгиланган тартибда назорат органларига мунтазам равишда ҳисобот бериб боришлари шарт бўлади. Агар улар белгиланган талабларга амал қилмаса ёки қоидабузарликка йўл қўйса, суд қарори билан жазони ўташга қайта йўналтирилиши мумкин бўлади.

 

Мазкур ташаббус Жиноят-ижроия кодексига янги 28¹-бобни киритишни назарда тутади. Унда пробацион назоратнинг ҳуқуқий асослари, қўшимча мажбуриятлар, уларни бекор қилиш тартиби ҳамда назорат талабларини бузиш оқибатлари белгилаб қўйилган.

 

Депутатлар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши пробация тизимини мустаҳкамлаш, қонунга ҳурматни кучайтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва такрорий жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.