Ўзбекистон

Ўзбекистонда юриш масофаси ўзгартирилган автомобилларни сотганлик учун жарима белгиланиши мумкин

Қонун лойиҳаси 2025 йил 20 ноябргача жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

Ўзбекистонда юриш масофаси ўзгартирилган автомобилларни сотганлик учун жарима белгиланиши мумкин

 

Ўзбекистонда одометри (юриш масофаси ўлчагичи) ўзгартирилган автомобилларни харидорни огоҳлантирмасдан сотганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ишлаб чиққан тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

 

Ҳужжатда сўнгги йилларда ишлатилган автомобиллар бозорида одометр кўрсаткичларини сунъий равишда камайтириш, яъни автомобилнинг ҳақиқий юрган масофасини яшириш орқали уни юқорироқ нархда сотиш ҳолатлари ортиб бораётгани таъкидланган.

 

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс “Транспорт воситасининг одометр кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр алмаштирилганлиги тўғрисида хабар бермаслик” номли янги 121-1-модда билан тўлдирилади.

 

Унга мувофиқ, агар сотувчи харидорни қурилма алмаштирилган ёки унинг кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ҳақида огоҳлантирмаса, у 10 дан 15 гача асосий ҳисоб бирлиги миқдорида — 4,12 миллион сўмдан 6,18 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

 

Ташаббус муаллифлари бу норма истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, иккиламчи автомобиль бозорида фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилишини қайд этишган.

 

Қонун лойиҳаси 2025 йил 20 ноябргача жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда юриш масофаси ўзгартирилган автомобилларни сотганлик учун жарима белгиланиши мумкин | Zamon.uz