Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Холид Ал-Ананийни ЮНEСКО Котибияти Бош директори лавозимига тайинлангани муносабати билан табриклади

Шунингдек, Гаяне Умерова ЮНEСКО Бош Ассамблеясининг 25-сессияси раиси этиб сайланди.

Саида Мирзиёева Холид Ал-Ананийни ЮНEСКО Котибияти Бош директори лавозимига тайинлангани муносабати билан табриклади

 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева доктор Холид Ал-Ананийни ЮНEСКО Котибияти Бош директори лавозимига тайинлангани муносабати билан табриклади.

 

“Ўзбекистон ЮНEСКОнинг тинчлик, таълим ва ўзаро маданиятлар алмашинуви йўлидаги ишончли ҳамкори бўлишда давом этмоқда,” — деди Саида Мирзиёева.

 

У, шунингдек, ЮНEСКО Котибиятига самарали ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлик билдириб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу тарихий тадбирни Буюк Ипак йўли марказида ўтказиш ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлагани учун барча аъзо давлатларга самимий миннатдорлик изҳор этди.

 

Шунингдек, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга аъзо давлатлар Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умеровани ЮНEСКО Бош Ассамблеясининг 25-сессияси раиси этиб сайладилар.

 

Гаяне Умерова маданий мерос ва замонавий санъатни тарғиб этиш, Ўзбекистоннинг халқаро маданий иштирокини кенгайтириш, маданий дипломатияни ривожлантириш ҳамда миллий меросни асраб-авайлаш ва оммалаштириш борасидаги ташаббуслари учун алоҳида эътироф этилди.

 

Самарқандда ўтаётган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Ўзбекистоннинг халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги фаол саъй-ҳаракатлари эътирофи сифатида тарихда ўз ўрнини эгаллади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Саида Мирзиёева Холид Ал-Ананийни ЮНEСКО Котибияти Бош директори лавозимига тайинлангани муносабати билан табриклади | Zamon.uz