ЮНEСКО янги Бош директори Бухорога ташриф буюрди
Ташриф давомида Ал-Ананий биеннале экспозициялари билан танишиб, унинг юқори даражада ташкил этилганини таъкидлади.

2025 йил 9 ноябрь куни ЮНEСКОнинг янги сайланган Бош директори доктор Холид Ал-Ананий Бухоро биенналесида бўлди. Ташриф маданият ва санъатнинг халқаро мулоқотдаги аҳамиятини ҳамда Ўзбекистоннинг маданий ташаббусларини қўллаб-қувватлашини намоён этди.
Доктор Ал-Ананий биеннале экспозициялари билан танишиб, унинг юқори даражада ташкил этилганини, бадиий ёндашувларнинг хилма-хиллиги ва замонавий санъатнинг шаҳар тарихий муҳити билан уйғунлигини алоҳида таъкидлади.
Бухоро биенналеси Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилиб, анъаналар ва инновацияларни бирлаштирган ҳолда Буюк Ипак йўлининг қадимий шаҳарларидан бирида турли ижодий учрашувларга майдон яратишда давом этмоқда.







