Ўзбекистон

Бизнесни ривожлантириш банки АССА эътирофига сазовор бўлди

Тошкентда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бош ҳомийлигида “Uzbekistan Future CFO” (Бўлажак молиявий директор) танлови бўлиб ўтди.

Бизнесни ривожлантириш банки АССА эътирофига сазовор бўлди

 

Тошкентда нуфузли халқаро ташкилот – АССА (Сертификатланган бухгалтерлар ассоциацияси) ташаббуси билан, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бош ҳомийлигида “Uzbekistan Future CFO” (Бўлажак молиявий директор) танлови бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг 30 та етакчи олий таълим муассасаси талабалари иштирок этишди.

 

Турли шартлар орқали қатнашчиларнинг бухгалтерия, молия ва солиқ йўналишларидаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда илк бор, Марказий Осиёда эса иккинчи марта ўтказилди.

 

"Бизнесни ривожлантириш банки"нинг мазкур лойиҳадаги иштироки банкнинг илм-фан ривожига ҳисса қўшиш, ёшларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш борасидаги эзгу интилишларини ифодалайди.

 

Танлов якунлари бўйича энг яхши натижа кўрсатган 8 нафар талаба банкда 3 ойлик амалиёт ўташ имкониятига эга бўлди.

 

АССАнинг Марказий Осиёдаги расмийлари ўз навбатида, “Ўзбекистоннинг бўлажак молиявий директор” миллий танловининг Бош ҳомийси сифатидаги фаол иштироки ва беқиёс ҳиссаси учун “Бизнесни ривожлантириш банки”га алоҳида миннатдорлик билдириб, махсус сертификат билан тақдирлади.

 

“Банкнинг ёш молия мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда бухгалтерия ва молия касбининг ривожига қўшган ҳиссангиз юксак қадрланади”, - дейилади АССА ахборотида.

 

Банк ахборот хизмати

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бизнесни ривожлантириш банки АССА эътирофига сазовор бўлди | Zamon.uz