Ўзбекистон

Ўзбекистонда 14–18 ёшли ўсмирларга банк картасини мустақил очиш ҳуқуқи берилди

Ушбу қарор аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва рақамли банк тизимини ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистонда 14–18 ёшли ўсмирларга банк картасини мустақил очиш ҳуқуқи берилди

 

Ўзбекистон Марказий банки томонидан банк карталарига оид қоидаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Янгиланган тартибга кўра, эндиликда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ўз номларига банк картасини мустақил равишда очиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

 

Мазкур ҳужжат 2025 йил 11 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, у аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва рақамли банк тизимини ривожлантиришга қаратилган.

 

Янги тартибга мувофиқ:

  • 14–18 ёшли ўсмирлар эндиликда банк картасини мустақил очиши мумкин;
  • 14 ёшгача бўлганлар учун эса ота-онанинг бири ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги талаб этилади;
  • Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар бизнес банк карталари орқали ўз ҳисобварақларидаги маблағларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади;
  • Юридик шахслар ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали амалга ошириши мумкин.

 

Шунингдек, банк карталари турлари сафига ижтимоий банк картаси ҳам киритилди. Эндиликда олдиндан эмиссия қилинган шахсий банк карталарини чиқариш ҳамда мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификация қилган ҳолда картани фаоллаштириш тартиби белгилаб қўйилди.

 

Мазкур янгиликлар Ўзбекистонда молиявий тизимни янада қулай, хавфсиз ва инклюзив қилишга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 14–18 ёшли ўсмирларга банк картасини мустақил очиш ҳуқуқи берилди | Zamon.uz