Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев: Марказий Осиё янги давр остонасида

Давлат раҳбари “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган мақоласида Марказий Осиё давлатлари ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг янги босқичига кирганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев: Марказий Осиё янги давр остонасида

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 2025 йил 13 ноябрь кунги 234-сонида эълон қилинган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида минтақанинг бугунги тараққиёт йўналишлари ва истиқболлари кенг ёритилган.

 

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Марказий Осиё ўз тараққиётининг янги, тарихий босқичига қадам қўймоқда. Унга кўра, бу жараён ўз-ўзидан юзага келмаган, балки минтақа мамлакатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси, аниқ мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатлари ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик сиёсати натижасидир.

 

Президент минтақада биринчи бор мустаҳкам ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурмат муҳити шаклланганини, бу эса мамлакатлар ўртасида янги босқичдаги бирдамлик ва ўзаро тушуниш тамойилларини кучайтираётганини таъкидлади.

 

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақада янги мулоқот архитектурасини яратганини, Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммит эса барқарор, ўзаро боғлиқ ва фаровон Марказий Осиёни барпо этишда янги босқични бошлаб беришини қайд этди.

 

Давлат раҳбари мақолада шунингдек, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш сиёсий мақсад эмас, балки стратегик заруратга айланганини, бу жараён Марказий Осиёни барқарорлик, бунёдкорлик ва ўзаро ишонч масканига айлантирганини алоҳида таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев: Марказий Осиё янги давр остонасида | Zamon.uz