Ўзбекистон

Андижон ва Сирдарёда солиқчилар пора билан қўлга тушди

Самарқандда МИБ ходими худди шундай жиноят устида ушланди.

Андижон ва Сирдарёда солиқчилар пора билан қўлга тушди

Сирдарё, Андижон ва Самарқанд вилоятларида коррупция ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақида ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди. 

 

Қайд этилишича, 7 ноябрь куни Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси бош инспектори Сирдарё туманида фаолият юритувчи МЧЖда ўтказилаётган текширув жараёнида солиқдан 400 млн сўм миқдорида қарздорлик борлигини аниқлайди. 

 

Тақдим этилган хужжатлар асосда, бундай ҳолатлар учун аслида қонунчиликда маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, ўзининг беминнат ёрдамини таклиф этган Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи, бош инспектор билан келишган ҳолда ушбу қарздорликни 90 млн сўмгача камайтириб беришни ваъда қилади. 

 

У “холис” хизмати эвазига 1 500 доллар миқдоридаги пулни олган вақтида ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.  

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, солиқ қарздорлигини айтилган суммага камайтириш бўйича расмийлаштирилган тегишли далолатномани жамият рахбарига берган вақтида бош инспектор ҳам процессуал тартибда ушланган.

 

Ҳозирда мазкур солиқ ходимларига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг бўлим инспектори вилоятнинг Улуғнор туманида қуёш панеллари ўрнатиш билан шуғулланувчи МЧЖнинг юридик манзилини ўрганиш бўйича текширув олиб боради. Натижада, у МЧЖ тегишли манзилда фаолият юритмаётгани, ҳисоботда кўрсатилган қолдиқдаги товар-моддий бойликлар бўйича бир қатор номутаносибликлар борлигини аниқлайди. У ҳолатга оид далолатнома расмийлаштириб, жамиятнинг банк ҳисоб рақами орқали амалга ошириладиган операцияларни тўхтатиб қўяди.

 

Аммо, ушбу солиқ инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, аниқланган камчиликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомасини расмийлаштирмаслик ҳамда банк ҳисоб рақамига қўйилган тақиқни олиб ташлашини айтиб, МЧЖ ҳисобчисидан 500 АҚШ доллари талаб қилади. 

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ идораси ходими 6 млн сўм эквивалентидаги пул маблағини ўзининг қариндошларига тегишли 2 та банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ушланган.  

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси моддий манфаатдорлик эвазига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг жавобгар шахсга нисбатан банк томонидан белгиланган 117 млн 804 минг сўм қарздорликни банк фойдасига ундириш ҳақидаги фуқаролик иши бўйича чиқарилган ижро варақани суд тизимида ишловчи танишлари орқали бекор қилишни ваъда қилади.

 

Шунингдек, у суд ишни кўриб чиққанлиги учун белгиланган давлат божидан гўёки озод қилиш, жавобгарнинг автотранспорт воситасига қўйилган тақиқни олиб ташлашини ҳам айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари беришини сўрайди. У талаб қилган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси шахсий хавфсизлик шўъбаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. 

 

Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижон ва Сирдарёда солиқчилар пора билан қўлга тушди | Zamon.uz