Тошкент вилоятида банкдан қарздор фуқаро уйидан айрилди
Ҳозирда унинг уйини аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Банкдан олинган кредит эвазига гаров сифатида қўйилган кўчмас мулк, агарда қарздорлик қопланмаса, суд қарори билан ундирув ушбу мулкка ҳам қаратилиши мумкин.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор ЯТТдан ундирувчи “Ипак йўли банк” АИТБ фойдасига 307 466 727 сўм миқдорида кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулки бўлган қарздор К.Ф.га тегишли бўлган Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган кўчмас-мулкка қаратиш белгиланган.
Ижро варақа бўлим иш юритувига келиб тушгач, шу куннинг ўзида тегишли тартибда ижро иши қўзғатилиб, тарафларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳамда қарздорга қарздорликни қоплаш учун ихтиёрий муддат берилган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар қарздор томонидан бажарилмаганлиги сабабли, кўчмас-мулк хатланиб банд солинган ва ҳозирда гаров шартномасига асосан 375 000 000 сўмга бошланғич баҳода аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.







