Ўзбекистон

Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси тузилади

Еттинчи Маслаҳат учрашувида хавфсизлик, барқарорлик ва интеграцияни кучайтиришга доир муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси тузилади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунида минтақавий бирдамлик ва ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди. Учрашувда минтақанинг долзарб муаммолари юзасидан конструктив мулоқот олиб борилди.

 

Саммитнинг энг муҳим натижаларидан бири — Озарбайжон Республикасининг форматга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилгани бўлди. Бу қарор Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасидаги стратегик яқинликни мустаҳкамлаши, янги иқтисодий ва логистика имкониятларини очиб бериши таъкидланди.

 

Йиғилишда, шунингдек, Қирғиз Республикасининг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолигига номзоди қўллаб-қувватланиши юзасидан халқаро ҳамжамиятга мурожаат йўлланди. Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган концепция ҳамда таҳдидлар каталоги тасдиқланди.

 

Давлат раҳбарлари 2026–2028 йилларда хавфларнинг олдини олишга доир аниқ чоралар режаси устида келишиб олдилар. Саммит иштирокчилари ушбу ҳужжатлар Марказий Осиёда тинчлик, тараққиёт ва дўстона алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"