Ўзбекистон

Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбеклар Ватанга қайтарилди

Истанбулдаги Бош консулхона фуқароларга зарур ёрдамни кўрсатган.

Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбеклар Ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан оғир аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ҳамда унинг 12 ёшли қизи Ватанга қайтарилди. Туркияда меҳнат мақсадида бўлган аёл оғир хасталик сабабли ишлай олмай қолганидан сўнг дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган.

 

Маълум бўлишича, ҳамюртимизнинг оёғи цинган бўлиб, жарроҳлик амалиёти ва протез ўрнатиш жараёнлари шифокорлар назоратида муваффақиятли амалга оширилган. Узоқ вақт даволаниш ва ишга лаёқатсизлик туфайли оиланинг молиявий аҳволи оғирлашгани инобатга олиниб, зарур моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, қизининг ҳам махсус парваришга муҳтожлиги аниқланган.

 

Бош консулхона ташаббуси билан “Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик жамияти”, “Узбекистан Аирвайс” авиакомпаниясининг Туркиядаги вакиллиги ҳамда диаспора ташкилотлари кўмагида она ва қиз уйга етказилди. Айни пайтда уларнинг даволаниш ва реабилитация жараёнлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбеклар Ватанга қайтарилди | Zamon.uz