Туркманистон президенти ҳам Ўзбекистонга келди
"Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида Сердар Бердимуҳамедовни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Икки давлат етакчилари суҳбат ўтказдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. "Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов суҳбат ўтказдилар.
Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари бир-бирларини қутладилар ва икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Сўнг Туркманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бошланди.







