Ўзбекистон

Бизнесни ривожлантириш банки ёрдамчи агентлари – танловида етакчи бўлмоқда

Ўзбекистонда Марказий банк томонидан эълон қилинган “Энг яхши ёрдамчи-агент” танлови ўзининг қизғин палласига кирди.

Бизнесни ривожлантириш банки ёрдамчи агентлари – танловида етакчи бўлмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган “Энг яхши ёрдамчи-агент” танлови 4 босқичда ўтказилмоқда ва ҳар бир босқич учун алоҳида шартлар белгиланган. Хусусан, дастлабки – саралаш босқичида республикамиздаги 9008 та маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган 624 нафар, яъни жами 208 та туман ва шаҳарларнинг ҳар биридан 3 тадан Ёрдамчи-агент саралаб олинган эди.

 

Эътиборлиси, илк босқичда “Бизнесни ривожлантириш банки”да фаолият кўрсатаётган 614 нафар ёрдамчи-агентлардан 374 нафари ёки 61 фоизи иштирок этиб, ўзига хос фаоллик кўрсатишди. Зеро илк босқич натижаларига кўра, 37 та тумандаги банкнинг 54 нафари ёрдамчи-агентлари 2-босқичга ўтди.

 

Хусусан, дастлабки саралаш босқичида Янгийўл шаҳри ва Когон туманидан танланган номзодларнинг 3 тадан 3 таси ҳам “Бизнесни ривожлантириш банки” ёрдамчи-агентлари бўлган бўлса, Андижон шаҳри, Қўрғонтепа тумани, Хўжаобод тумани, Бухоро шаҳри, Бухоро тумани, Когон шаҳри, Янгиобод тумани, Навоий шаҳри, Конимех тумани, Каттақўрғон шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Янгийўл тумани ва Бўстонлиқ туманидан танланган номзодларнинг 3 тадан 2 таси “Бизнесни ривожлантириш банки” вакиллари бўлишди.

 

2 - туман (шаҳар) босқичида эса, саралаб олинган жами 624 нафар ёрдамчи агентлар белгиланган мавзулар бўйича тарғибот ишларини ташкиллаштириб, кейинги босқичга йўлланма олиш учун беллашди ҳамда республика бўйича 208 та туман(шаҳар)нинг ҳар биридан 1 нафардан ғолиб, жами 208 нафар ёрдамчи-агент танлаб олинди.

 

Шу кунларда танловнинг учинчи – вилоят босқичи ҳам муваффақиятли ўтказилди. “Бизнесни ривожлантириш банки” шарафини ушбу босқичда жами 21 нафар ёрдамчи агент ҳимоя қилди.

 

Қувонарлиси, ушбу босқич якунларига кўра, Андижон, Тошкент вилоятларида биринчи ва иккинчи ўринлар; Фарғона, Наманган, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятларида  биринчи ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида иккинчи, шунингдек Самарқанд вилоятида тўртинчи ўринларни айнан “Бизнесни ривожлантириш банки” ёрдамчи-агентлари забт этишди. Шу тариқа илк бор ташкил этилааётган ушбу нуфузли танловининг Республика босқичида жами 11 нафар вакил банк номидан иштирок этишади.

 

Ҳозирда республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритган ёрдамчи агентлар тайёргарликни бошлаб юборишди.

 

Банк ахборот хизмати

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бизнесни ривожлантириш банки ёрдамчи агентлари – танловида етакчи бўлмоқда | Zamon.uz