Ўзбекистон

Эртага Тошкентнинг бир қатор кўчалари 2 соатга ёпилади

Шаҳарда Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари бўлиб ўтади.

Эртага Тошкентнинг бир қатор кўчалари 2 соатга ёпилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан 18 ноябрь куни пойтахтнинг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари бўлиб ўтади.

 

Ҳарбий бўлинмаларининг пиёда юришлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида соат 15.00 да кўргазмали чиқишлар билан бошланади.

 

Шу муносабат билан пойтахтнинг айрим кўчаларида соат 15.00 дан соат 17.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

 

Улар қуйидагилар:

 

  • Қора қамиш – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб КХАЙ – Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Нурафшон – Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Фаробий – Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Зарқайнар – Сағбон кўчалари айланма ҳаракатидан, Зарқайнар кўчаси бўйлаб Зарқайнар – Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Зарқайнар – Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат – Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Фурқат – Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат – Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳасигача.

 

“Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Эртага Тошкентнинг бир қатор кўчалари 2 соатга ёпилади | Zamon.uz