Ўзбекистон

АҚШда Ўзбекистон фуқароси терроризмда гумонланиб ҳибсга олинди

У АҚШга 2023 йилда ноқонуний кирган ва юк машинаси ҳайдовчиси сифатида ишлаган.

АҚШда Ўзбекистон фуқароси терроризмда гумонланиб ҳибсга олинди

 

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ИСE) Ўзбекистон фуқароси, 31 ёшли Аҳрор Бозоровни террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумонлаб ҳибсга олди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Бозоров 2022 йилда Ўзбекистонда террористик ташкилот фаолиятини тарғиб қилиш ва интернет орқали жиҳодга чақириқлар тарқатишда айбланиб, қидирувга берилган. Шунингдек, у фуқароларни экстремистик гуруҳларга қўшилишга ундашда гумон қилинмоқда.

 

ИСE ходимлари уни 9 ноябрь куни Канзас штатида юк машинаси ҳайдовчиси сифатида ишлаётган пайтда ҳибсга олган. Аниқланишича, Бозоров 2023 йил февраль ойида АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Чегара патрули уни қўлга олган бўлсада, кейинчалик қўйиб юборган. Шундан сўнг у АҚШда иш рухсатномаси ва тижорат юк машинаси ҳайдовчилик гувоҳномасини олган.

 

Расмий маълумотларда унинг ҳайдовчилик ҳужжатларида Филаделфия шаҳрининг Сомертон ҳудудида яшагани қайд этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

АҚШда Ўзбекистон фуқароси терроризмда гумонланиб ҳибсга олинди | Zamon.uz