Ўзбекистон

Ўзбекистон 2026 йилда ҳам Афғонистонга электр энергияси етказиб беради

Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари 2026 йилда электр энергиясини етказиб бериш учун шартнома имзолади.

Ўзбекистон 2026 йилда ҳам Афғонистонга электр энергияси етказиб беради

 

Энергетика вазирлигига кўра, Ўзбекистон 2026 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етклазиб беради. Бу бўйича 17 ноябрь куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Афғонистоннинг «ДАБС» компанияси бош директори Абдул Бори Умар бошчилигидаги учрашувда тегишли шартномалар имзоланди.

 

Учрашувда жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясида ҳамда Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқлари қўшни Афғонистон халқи фаровонлиги ва иқтисодиётининг ривожи ҳақидаги ташаббуслари икки давлат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Бу борада Ўзбекистон-Афғонистон ўртасида энергетика соҳасида ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Афғонистон ҳудудида қурилаётган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларининг жорий ҳолати ҳамда ушбу ишларни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, Афғонистон ҳудудида қурилаётган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди. Томонлар қурилиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича келишиб олди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Афғонистоннинг асосий электр етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда. Афғонистонда ички ишлаб чиқариш ҳажми 250 МВт атрофида бўлиб, мамлакат Туркманистон, Эрон, Ўзбекистон ва Тожикистондан йилига 800 МВт гача электр энергиясини импорт қилади. Бунинг учун йилига 250–280 миллион доллар сарфланади. Ўзбекистон 2002 йилдан бери Афғонистонга мунтазам равишда электр энергияси етказиб бермоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон 2026 йилда ҳам Афғонистонга электр энергияси етказиб беради | Zamon.uz