Ўзбекистон

Ўзбекистон 2035 йилгача иссиқхона газлари ташламаларини 50 фоизга камайтиришни режалаштирмоқда

БМТ конференциясида Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши мақсадлари эълон қилинди.

Ўзбекистон 2035 йилгача иссиқхона газлари ташламаларини 50 фоизга камайтиришни режалаштирмоқда

 

Бразилиянинг Белен шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича халқаро конференцияси (CoP30) доирасида юқори даражадаги сегмент бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.

 

Вазир нутқида Марказий Осиёнинг иқлим ўзгаришига нисбатан юқори даражадаги заифлигини, ерларнинг деградацияси кучайиб бораётганини ва сув ресурсларининг қисқараётганини таъкидлади. Шунингдек, минтақада ҳарорат аллақачон 2,2 °С га кўтарилганини ва музликлар ҳар йили ҳажмининг 0,5 фоизигача йўқотилаётганини айтиб ўтди.

 

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикасининг Миллий миқёсда белгиланган ҳиссалар (ММБҲ) бўйича янги мақсадини эълон қилди — 2010 йилга нисбатан 2035 йилгача ЯИМ бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламаларини 50 фоизга камайтириш.

 

Шунингдек, вазир қайта тикланувчи энергия, ўрмонзорларни кенгайтириш, чиқиндиларни бошқариш тизимини модернизация қилиш режалари ҳақида сўзлади. “Green University” ташаббуси ва чўлланишга қарши кураш бўйича ташкил этилаётган минтақавий марказнинг аҳамияти ҳам алоҳида таъкидланди.

 

Якунда Азиз Абдуҳакимов иштирокчиларни 2026 йил 31 май – 5 июнь кунлари Самарқандда ўтказиладиган GEF'нинг 8-Ассамблеяси ва "Eco Expo Central Asia" кўргазмасига таклиф қилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон 2035 йилгача иссиқхона газлари ташламаларини 50 фоизга камайтиришни режалаштирмоқда | Zamon.uz