Ўзбекистон

Ўзбекистон куз-қиш мавсумида 10 миллион тонна кўмир қазиб олишга тайёрланмоқда

Энергия таъминотини барқарорлаштириш учун қўшимча ишлаб чиқарувчиларга имкониятлар яратилади.

Ўзбекистон куз-қиш мавсумида 10 миллион тонна кўмир қазиб олишга тайёрланмоқда

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб чиқариш бўйича эришилган кўрсаткичлар ва янги режалар тақдимоти билан танишди. Мамлакатда куз-қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа этиб белгилангани, шу мақсадда кўмир саноатида янги лойиҳалар ишга туширилаётгани маълум қилинди. Ўтган мавсумда 8,7 миллион тонна кўмир қазиб олиниб, аҳолига, бюджет ташкилотлари ҳамда иссиқлик электр станцияларига етказиб берилган.

 

Янги мавсумда эса кўмир ишлаб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказиш кўзда тутилган. Бу борада «Ўзбеккўмир» АЖ корхоналари модернизация қилинмоқда, қўшимча ишлаб чиқарувчилар учун имкониятлар яратилмоқда. Президент аҳолига кўмир етказиб беришни кафолатлаш бўйича аниқ топшириқлар берди, рақобатни кучайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, тақдимот давомида уран бўйича янги инвестиция лойиҳаларини тезлаштириш, геология-қидирув ишлари кўламини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Давлат раҳбари бундан аввал суюлтирилган газ етказиб беришдаги узилишларни кескин танқид қилиб, масалага зудлик билан ечим топиш кераклигини қайд этган эди — айнан энергия хавфсизлигини таъминлаш бу мавсумда энг устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.