Ўзбекистон

Қарийб уч йилда яратилган, 29 йил аввал илк бор олимпиядада кўтарилган... Ёхуд Ўзбекистон байроғи муаллифи ким?

Бугун давлат байроғи нафақат Ўзбекистон бўйлаб кўплаб расмий бино ва жойлар олдида, байрамлар майдонларига, балки дунё бўйлаб — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси олдида, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик, савдо ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бинолари олдида Ўзбекистон давлат байроғи ҳилпираб туради.

Қарийб уч йилда яратилган, 29 йил аввал илк бор олимпиядада кўтарилган... Ёхуд Ўзбекистон байроғи муаллифи ким?

Бугун, 18 ноябрь — Ўзбекистон республикаси давлат байроғи таъсис этилган кун.

 

“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари Ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

 

Байроқ ва унинг рамзи Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

 

Жумладан, Ўзбекистон давлат байроғи дунё бўйлаб Ўзбекистон деган номни намоён этиб турувчи энг муҳим рамзи ҳисобланади. Маълумот учун: бундан 29 йил муқаддам спортчиларимиз илк бор Ўзбекистон байроғи остида олимпия ўйинларида қатнашган.

 

Икки ярим йилдан ортиқ вақт кетган

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, герби ва мадҳиясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши жараёни икки ярим йилдан кўпроқ муддатни ва амалий аҳамиятга эга бўлган бир неча босқичларни ўз ичига олган.

 

Биринчи, Ўзбекистон Республикасининг рамзий белгиларини ишлаб чиқишга тайёргарлик босқичи амалга оширилган. Давлат байроғи, герби ва мадҳиясини қабул қилиш юзасидан конституциявий комиссия, экспертлар гуруҳи ва махсус комиссия тузилган.

 

Иккинчи, Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари ва уларнинг мусиқавий эквивалентини ишлаб чиқиш бўйича танлов босқичи амалга оширилган. Тайёргарлик ишлари 1991 йил 11 февралдан бошлаб юборилган бўлса, июнь ойида давлат байроғи ва герби лойиҳасига дастлабки танлов эълон қилинди.

 

Учинчи, лойиҳаларнинг умумхалқ муҳокамаси босқичи амалга оширилди. Бу босқичда давлат байроғи ва герби эмблемаларининг вариантлари, мадҳия матни ҳамда мусиқаси матбуотда умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

 

Тўртинчи, Танлов ва умумхалқ муҳокамаси натижаларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашида умумлаштирилиши босқичи. Тақдим этилган давлат байроғи эмблемаси лойиҳалари кўпчилик депутатларни қониқтирмади ва ижодий изланишлар давом эттирилди.

 

Биринчи Президент ғояси...

 

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов умумхалқ муҳокамаси давомида тушган таклифларнинг асосий ғояларини мужассамлаштириб, давлат байроғидаги учта асосий рангни – мовий, оқ ва яшил йўл-йўлларни ўз қўли билан чизиб, комиссияга тақдим этди ва унинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилишда асос вазифасини бажарди.

 

Шундан кейин танловда ғолиб деб топилган давлат байроғи лойиҳасининг уч варианти парламент муҳокамасига қўйилди. Қизғин муҳокамалардан сўнг уларнинг иккинчиси кўпчилик овоз билан асос сифатида қабул қилинди.

 

1991 йил 30 сентябрь куни давлат байроғининг эмблемаси парламент қарори билан қабул қилинди, 1991 йил 18 ноябрь куни парламент томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

 

Бугун давлат байроғи нафақат Ўзбекистон бўйлаб кўплаб расмий бино ва жойлар олдида, байрамлар майдонларига, балки дунё бўйлаб — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси олдида, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик, савдо ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бинолари олдида Ўзбекистон давлат байроғи ҳилпираб туради.

 

Маълумот учун: “Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисидаги”га кўра, давлат байроғининг стандарт бўйича узунлиги 250 сантиметр, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Ранг энлари кенглиги бир хил. Янги ой ва юлдузлар тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70х30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қатор уч ва қуйи қатор беш юлдуздан иборат бўлиб, бу ўн икки юлдуз тасвири туширилган. Ўзбекистон Республикаси байроғидаги бу ўн икки юлдуз қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Юлдузлар сарҳадимизда қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қарийб уч йилда яратилган, 29 йил аввал илк бор олимпиядада кўтарилган... Ёхуд Ўзбекистон байроғи муаллифи ким? | Zamon.uz