Ўзбекистон

Тошкент шаҳар солиқ бош инспектори олган порасини қайтариб бераётганда ушланди

8,7 млрд сўмлик солиқни бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

Тошкент шаҳар солиқ бош инспектори олган порасини  қайтариб бераётганда ушланди

 

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилаётган, Сурхондарёда рўйхатдан ўтган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖ мансабдорларига оид жиноят иши доирасида олиб борилган текширув давомида корхонага қўшимча 8,7 миллиард сўм солиқ ҳисобланган.

 

Суднинг жорий йилнинг 15 сентябрь куни ушбу корхонада қайта текширув ўтказиш бўйича ажрим чиқарганидан сўнг, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармасининг Солиқ аудити бўлими бош инспектори қайта тафтиш жараёнида қўшимча ҳисобланган солиқни бекор қилиб беришни ваъда қилиб, МЧЖ вакилларидан 5 минг АҚШ доллари олган.

 

Бироқ у 8,7 миллиард сўмлик солиқ қарорини тўлиқ бекор қилишга эриша олмагач, илгари олган пулларни тадбиркорлик субъекти вакилларига қайтараётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан далиллар билан қўлга олинган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди ва унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар солиқ бош инспектори олган порасини қайтариб бераётганда ушланди | Zamon.uz