Ўзбекистон

Мард ва жасоратли қалб эгалари "Инсон фахри" миллий мукофоти билан тақдирланди

Жасорат, фидойилик ва инсонийликни намоён этган юртдошлар мамлакат миқёсида эътироф этилди.

Мард ва жасоратли қалб эгалари "Инсон фахри" миллий мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя фаолиятини янада ривожлантириш, аҳолини барқарор ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш шунингдек ўзбек халқининг инсоний қадриятларини намойиш этиш мақсадида "Ижтимоий ҳимоя агентлиги" томонидан "Инсон фахри" миллий мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари - Шаҳноза Мирзиёева, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти (МОҚ) - Отабек Умаров, Маданият Вазири - Озодбек Назарбеков ҳамда бир қатор санъат вакиллари иштирок этди.

 

Тақдирлашда турли соҳаларда ўзининг жасорати, матонати, фидойилиги, мардлиги билан ажралиб турувчи инсонлар ҳикояси намойиш этилди ҳамда номинациялар билан тақдирланди.

 

 

Тақдирлаш маросимида турли соҳаларда ўзининг жасорати, матонати, фидойилиги, мардлиги билан ажралиб турувчи инсонлар ҳикояси намойиш этилди ҳамда номинациялар билан тақдирланди.

 

Жумладан:

 

"Йил шифокори" номинацияси- беморлар қалбидан ўрин олган Бобур Тўраев

 

"Меҳр йўли" номинацияси -Бибисора Аҳмедова

 

"Бетакрор рекорд" номинацияси - Насиба Абдуллаева ҳамда Озодбек Аҳмадович томонидан Шаҳина Йигиталиевага топширилди.

 

 

Шунингдек:

 

"Жамият билан бир йўлда" номинацияси - Феруза Мадалиевага Диёра Келдиёрова томонидан топширилди.

 

"Ўлмас жасорат намунаси" номинацияси - Бўрижарда чўкаётган фуқаро ҳаётини сақлаб қолгани учун мукофот Раъно Шодиева томонидан топширилди.

 

Шунингдек: "Шахсий ютуқ" номинацияси - Моҳира Болтаева

 

"Фидойилик рамзи" номинацияси - «Имкон» марказ директори Озода Улуғова

 

"Чегарасиз яхшилик" номинацияси - тадбиркор Насимжон Комилов

 

"Ноёб истеъдод" номинацияси - «Tecnos-IT» жамоасига топширилди.

 

"Умр иши" номинацияси - Холбека Бобоқуловага Шахноза Мирзиёева томонидан топширилди.

 

 

Шунингдек Жамшид Умрзаков: "Улар нафақат бугунги тадбиримизнинг балки замонамизнинг чин маънодаги қаҳрамонлари, барчамиз учун ибрат бўлиб келаётган балки ўз касбига садоқатини намоён этаётган фидойилик намунасидир" дея таъкидлади.

 

"Инсон фахри" тақдирлаш маросим сўнгида барча номинация ғолиб ва ғолибалари эсдалик учун суратга тушди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Мард ва жасоратли қалб эгалари "Инсон фахри" миллий мукофоти билан тақдирланди | Zamon.uz