Ўзбекистон

Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган "бункер" фош этилди

Аттестация имтиҳонларида ноқонуний ёрдам кўрсатган мансабдорлар ва ўқитувчилар қўлга олинди.

Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган "бункер" фош этилди

Наманган шаҳрида таълим тизимида фаолият юритувчи бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан ташкил этилган ноқонуний «бункер» фош этилди. ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур хонадонда аттестация имтиҳонлари учун тест саволларини масофадан туриб ечишга жалб қилинган 12 нафар ўқитувчи аниқланган.

 

Текширув жараёнида бир нечта ноутбуклар, 30 дона турли эшитиш мосламалари, яширин камералар, 8 та Wi-Fi router ва бошқа техник воситалар ашёвий далил сифатида олинди.

 

Маълум бўлишича, Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи ва бўлим мутахассиси педагогларга моддий манфаат эвазига тест саволларини «бункер» орқали ечишда ёрдам бериб келган. Улар айрим ўқитувчилардан аттестация натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш учун 1300–1500 доллар талаб қилган бўлиб, фақатгина сентябрь–октябрь ойларида 25 минг доллар миқдорида пул йиғиб олганликлари аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аниқланишича, мактаб директори ўринбосари ва «бункер»ни бошқарган шахс аввал ҳам худди шундай жиноят учун жавобгарликка тортилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган "бункер" фош этилди | Zamon.uz