Ўзбекистон

Ўзбекистонда экологик қоидабузарликлар учун жавобгарлик компанияларга юкланади

Дарё ўзанини бузиш, дарахтларни кесиш, чиқиндиларни бошқариш қоидаларига амал қилмаслик каби ҳолатлар юридик шахсларга нисбатан санкция қўлланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхатидан жой олди.

Ўзбекистонда экологик қоидабузарликлар учун жавобгарлик компанияларга юкланади

 

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда экология соҳасидаги қоидабузарликлар учун молиявий санкциялар фақат юридик шахсларга нисбатан қўлланади. Бу тартиб Президентнинг 18 ноябрь куни имзоланган қарорида белгиланди.

 

Унга кўра, экологик қоидабузарлик содир этилган тақдирда жаримани компаниянинг ўзи тўласа, ушбу ҳолат учун ходимлар алоҳида жавобгарликка тортилмайди. Бироқ жарима тўланганлиги ёки огоҳлантириш берилганлиги юридик шахсни Миллий экология қўмитаси талаблари ва бошқа мажбурий нормаларни бажармасликдан озод қилмайди.

 

Юридик шахсларга нисбатан молиявий санкция қўлланадиган экологик ҳуқуқбузарликлар қуйидагилардан иборат:

  • дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш тартибининг бузилиши;
  • сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилмаслик;
  • дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ёки йўқ қилиш, shuningdek уларни асраш чораларини кўрмаслик;
  • атмосферага зарарли моддаларни чиқариш;
  • қурилиш объектларида ҳаво муҳофазаси талабларини бузиш;
  • ёқилғи, хомашё ёки чиқиндиларни ёқиш стандартларини бузиш;
  • чиқиндиларни бошқариш тартиб-қоидаларига риоя қилмаслик.

 

Шунингдек, аввалроқ Ўзбекистонда Давлат экологик назорат инспекцияси — атроф-муҳит полицияси фаолияти йўлга қўйилгани маълум қилинган эди. Инспекция ходимларига жисмоний куч қўллаш, электр токи берувчи воситалар, резина ўқлар ва тўрли қуроллардан фойдаланиш каби ваколатлар берилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда экологик қоидабузарликлар учун жавобгарлик компанияларга юкланади | Zamon.uz