Ўзбекистон

Россияда 160 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир назорат рўйхатидан чиқарилди

Ўзбекистон ТИВ ва Россия ўртасида муҳожирлар учун тартибларни соддалаштириш бўйича келишувлар муҳокама қилинмоқда; имтиҳонларни Ўзбекистонда ўтказиш ва тайёрлов курслари ташкил этиш режалаштирилган.

Россияда 160 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир назорат рўйхатидан чиқарилди

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаевнинг Россия Федерацияси элчиси Алексей Эрхов билан учрашуви бўлиб ўтди ва унда меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти атташеси Темурбек Ҳамидовнинг маълум қилишича, Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаш дипломатик хизматнинг устувор вазифалари қаторида қолмоқда.

 

Дипломатик ваколатхоналар томонидан январ–сентабр ойларида 50 мингдан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Юзлаб ўзбекистонликлар ноқонуний олиб қўйилган ҳужжатлари ва тўланмаган иш ҳақларини қайтариб олди, оғир ҳолатга тушган 500 дан зиёд фуқаро моддий ёрдам олди. Ҳисобот даврида консулликларга 84 мингга яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти ҳужжатлаштириш, миграция статуси ёки ватанга қайтиш билан боғлиқ бўлган.

 

Дипломатлар кўмагида 17,5 минг ўзбекистонлик, жумладан, вақтинча сақлаш марказларида бўлган шахслар мамлакатга қайтарилди. Ўзи чиптани харид қила олмаган 1500 нафар фуқарога сафар харажатлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қоплаб берилди.

 

Тошкент ва Москва ўзаро келишув доирасида муҳожирлар учун тартибларни соддалаштириш устида ишламоқда. Хусусан, Россия ҳудудига киришдан аввал топширилиши лозим бўлган рус тили, тарих ва ҳуқуқ бўйича мажбурий имтиҳонларни Ўзбекистонда ўтказиш, шунингдек, Тошкент ва Жиззахдаги Россия олий ўқув юртлари филиалларида тайёрлов курсларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

 

Учрашувда мигрант болаларининг таълим олиши, оилавий муҳожирларнинг ишга жойлашиш шартлари, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар тартиби масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон томони барча жараёнлар қатъий қонун доирасида, фуқаролар ҳуқуқларини бузмаган ҳолда амалга оширилиши зарурлигини таъкидлади.

 

Йил бошидан буён ўзбекистонлик муҳожирлар кўп бўлган ҳудудларда 200 дан ортиқ учрашувлар ўтказилиб, уларда 20 мингга яқин фуқаролар иштирок этди. Тушунтириш ишлари асосан иммиграция талабларига риоя этиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва қонуний меҳнат фаолияти масалаларига бағишланди.

 

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, миграция амнистияси эълон қилингандан буён 160 мингга яқин ўзбекистонлик назорат остидаги шахслар рўйхатидан чиқарилган. Шулардан 70 мингдан ортиғи ўзининг ҳуқуқий мақомини қонунчилик талаблари асосида расмийлаштирган, қолганлари эса Россияни тарк этган ёки бошқа сабабларга кўра рўйхатдан ўчирилган.

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар давом этишини, Россия билан миграция соҳасидаги ҳамкорлик изчил ва конструктив руҳда олиб борилаётганини маълум қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Россияда 160 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир назорат рўйхатидан чиқарилди | Zamon.uz