Ўзбекистон

Шерзод Асадов “Euronews” раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокара ўтказди

Учрашувда қўшма медиа лойиҳалар, Ўзбекистон имижини халқаро майдонда тарғиб қилиш ва журналистлар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шерзод Асадов “Euronews” раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокара ўтказди

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов бугун “Euronews” медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид билан учрашув ўтказди. Томонлар Ўзбекистон ва “Euronews” ўртасидаги медиа ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги йўналишларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

 

Учрашув давомида мамлакатнинг ижобий халқаро имижини тарғиб қилиш, қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда йирик воқеа ва ташаббусларни жаҳон аудиториясига самарали етказиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, журналистларнинг малакасини ошириш, ахборот алмашинуви ва профессионал тренингларни кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

 

Томонлар яқин келажакда ҳамкорликни янада фаоллаштириб, Ўзбекистонда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар ва халқаро ташаббусларни кенг оммага етказишга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишга келишиб олди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шерзод Асадов “Euronews” раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокара ўтказди | Zamon.uz