Ўзбекистон

АҚШ ўзбекистон IT компаниясига санкция киритди

Ўзбекистон компанияси Россия билан биргаликда бошқа давлатларга киберҳужум қилишда ёрдам берганликда гумонланмоқда.

АҚШ ўзбекистон IT компаниясига санкция киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг “Datavice” МЧЖ компаниясига қарши иккиламчи санксийлар киритди. Вазирликка кўра, компаниоя Россиянинг Aeza Group компанияси билан алоқада бўлишда гумонланмоқда.

 

АҚШ расмийлари фикрича, Aeza Group кибержиноятчиларга АҚШ ва бошқа давлатлардаги қурбонларга ҳужум қилиш учун ҳостинг хизматлари кўрсатади. Шунингдек, АҚШ Молия вазирлиги ушбу компанияни БианЛиан номли товламачи дастурларни яратишда гумон қилмоқда.

 

Ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Datavice 2023 йил июль ойида Тошкентда ташкил этилган. Компания маълумотларни қайта ишлаш соҳасида хизматлар кўрсатади.

 

Унинг устав жамғармаси 24 миллион сўмни ташкил этади. Компаниянинг раҳбари ва асосчиси Максим Макаровдир.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона Кимё заводи ҳамда унинг раҳбари Рустам Мўминовга Россия порох заводига пахта целлюлозаси етказиб беришда гумонланиб Европа Иттифоқи санкциялар киритган эди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

АҚШ ўзбекистон IT компаниясига санкция киритди | Zamon.uz