Ўзбекистон

Барча вилоятларда автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди

Бу орқали сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсад қилинган.

Барча вилоятларда автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари, эркин пиёда юришларини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишларда “автомобилдан холи ҳудуд”лар яратилмоқда.

 

Жумладан, Бухоро шаҳри тарихий марказининг Тоқи Телпакфрўшон маданий мерос объектидан Арк қўрғони автотураргоҳигача бўлган қисмида, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Фарғона вилоятидаги туризм намойиши объектлари бўлган Фарғона шаҳар I.Karimov номидаги санъат саройи, “Эко шаҳар” маданий дам олиш боғи, Аҳмад ал-Фарғоний истироҳат боғи, Марғилон шаҳар E.Vohidov номидаги истироҳат боғи, ҳамда Қўқон шаҳар Ўрда майдони, “Истиқлол туризм кўчаси ҳудудлари “автомобилдан холи ҳудуд”га айлантирилди.

 

Шунингдек, Самарқанд тумани «Конигил» туризм қишлоғида янгидан ташкил этилган туризм объектида 2.5 км узунликдаги йўл автомобилдан ҳоли ҳудуд сифатида фаолият олиб бормоқда. Йўлнинг кириш қисмида автомобилларни тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилган. Регистон майдони ва Шоҳи зинда мажмуасини боғловчи 1.5 км узунликдаги И. Каримов кўчаси автомобилдан ҳоли ҳудуд сифатида фаолият олиб бормоқда.

 

Бундан ташқари, қуйидаги ҳудудлар “автомобилдан холи ҳудуд”га айлантирилди:

 

  • Қорақалпоғистон Республикаси – Нукус шаҳри «Дўстлик» дам олиш марказидаги ҳудудидаги «Дўстлик» канали кўчаси;
  • Андижон вилояти – Андижон шаҳри, Истиқлол кўчаси, Ўрикзор кўчаси, Сарикуй кўчаси;
  • Жиззах вилояти – Заргарлик МФЙ, “Синдор Ҳамроқулов” кўчаси, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним музейи, Ўрда экологик боғи;
  • Наманган вилояти – Оби ҳаёт МФЙ ҳудудида жойлашган U.Nosir ва Лутфий кўчалари;
  • Қашқадарё вилояти – Шаҳрисабз шаҳри Шаҳрисабз тарихий майдони, Шаҳрисабз тумани Мираки туристик маркази, Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси Мустақиллик майдони ҳудудида;
  • Сирдарё вилояти – Гулистон шаҳар Алишер Навоий кўчасининг 0.72 км қисми;
  • Тошкент шаҳри – Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси;
  • Тошкент вилояти – Тошкент йўли кўчаси (Қорасув МФЙ), Ойбек маҳалласида 1 км қисми, Ангрен шаҳар «Бунёдкор» кўчаси, Дўстлик МФЙ S.Raxmatov кўчасининг 0,9 километр қисми;
  • Навоий вилояти – Янги Ўзбекистон боғи, Маънавият ва маърифат боғи, Сармишсой музей қўриқхонаси, Ёшлик кўли;
  • Сурхондарё вилояти – Термиз шаҳар, Алпомиш маҳалласидаги A.Navoyi кўчаси (ички йўл);
  • Хоразм вилояти – Хива шаҳрида жойлашган 24,5 гектар майдонга эга бўлган “Арда Хива” туристик мажмуаси.
Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Барча вилоятларда автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди | Zamon.uz