Ўзбекистон

Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

2030 йилгача йирик брендлар билан меҳмонхона қураётган тадбиркорлар божхона тўловларидан озод этилади.

Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

 

Президент қарорига мувофиқ, мамлакатда туризм индустриясини ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида бир қатор янги имтиёзлар, субсидиялар ва қўшимча рағбатлантириш механизмлари белгиланди. Қарор билан туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ҳамда халқаро брендларни жалб қилишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар тасдиқланди.

 

2026 йил 1 мартдан эътиборан, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

 

Туристик стартаплар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, ҳар йили танлаб олинган энг яхши 10 та лойиҳага субсидиялар ажратилади.

 

Меҳмонхоналар томонидан «яшил» сертификатларни олишга сарфланган харажатларнинг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. Сертификат турлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

МИСE-тадбирлар ўтказиб, камида 100 нафар чет эллик меҳмонни жалб қилган тадбиркорларга тадбир ташкилоти учун тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини қайтариш механизми жорий қилинади (2026 йил 1 апрелдан бошлаб).

 

2027 йил 1 январгача қуйидаги божхона имтиёзлари амал қилади:

 

Туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобуслар божхона божи тўловидан озод этилади. Транспорт воситалари сонидан қатъи назар, уларга ягона сертификат бериш мумкин бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатдан ўтган туроператорларга истисно тариқасида, экстремал туризм учун юқори ўтувчанликка эга транспорт воситаларини импорт қилишда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил давомида бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

 

2030 йил 1 январгача, “Бранд Финансе” рейтингидаги энг нуфузли 50 та глобал бренддан бирини жалб қилган ҳолда меҳмонхона қураётган тадбиркорлар меҳмонхона талабларига мос ускуналар, техника, транспорт, мебель ва инвентарни импорт қилишда божхона божи тўловидан тўлиқ озод этилади.

 

Шунингдек, Туризм қўмитаси илк бор хорижий кино компаниялари харажатларининг бир қисмини қайтариш (Ребате) тизими бўйича масъул орган этиб белгиланди. Қайтариладиган маблағлар қуйидаги тартибда белгиланади:

  • 3 млрд сўмгача бўлган харажатлар учун — 10 фоиз;
  • 3–5 млрд сўм — 15 фоиз;
  • 5–10 млрд сўм — 20 фоиз;
  • 10 млрд сўмдан ортиқ — 25 фоиз, бироқ бир фильм учун 4 млрд сўмдан ошмайди.

 

2026 йил 1 мартдан бошлаб, Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлиги, маданий мероси ёки тарихий қиёфасини акс эттирувчи саҳналар яратган хорижий кино компанияларига Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча тўлов механизми жорий этилади.

 

Мазкур қарор туризм соҳасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, янги хизмат турларини ривожлантириш, халқаро брендлар иштирокини кенгайтириш ва мамлакатнинг глобал туризм бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди | Zamon.uz