Ўзбекистон

Россиядан ноқонуний олиб келинган дори воситалари чегарада тўхтатиб қолинди

Поезд кузатувчилари яширган қимматбаҳо тиббий буюмлар мусодара қилинган.

Россиядан ноқонуний олиб келинган дори воситалари чегарада тўхтатиб қолинди

Қорақалпоғистон—темир йўл халқаро ўтказиш пунктида “Волгоград – Тошкент” йўналишидаги поезд текширувдан ўтказилди. Тадбир давомида икки вагон кузатувчиси томонидан турли жойларга яширилган йирик ҳажмдаги тиббий буюмлар ва дори воситалари борлиги фош этилди.

 

Дастлаб 7-вагон кузатувчисининг ҳаво айлантириш қисмига яширган қиймати қарийб 913 миллион сўм бўлган 30 турдаги 2742 дона стоматологик буюм ва ускуналар топилди. Шунингдек, 12-вагонда Тошкентлик кузатувчи томонидан божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 1,5 миллиард сўмга яқин бўлган 12 турдаги 894 дона дори воситалари ва тиббий анжомлар аниқланди.

 

ДХХ маълумотига кўра, ушбу буюмлар моддий манфаат эвазига Тошкент шаҳрига етказилиши режалаштирилган бўлган. Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Россиядан ноқонуний олиб келинган дори воситалари чегарада тўхтатиб қолинди | Zamon.uz