Бўстонлиқда мототцикл иштирокида фожиали ЙТҲ юз берди
Юқори тезликда ҳаракатланган мототциклчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 23 ноябрь куни тушдан кейин Д012 "Бектемир–Чорбоғ» йўлининг 64-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Маълум қилинишича, 1982 йилда туғилган Тошкент шаҳри фуқароси “Honda” русумли мототциклда юқори тезликда ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги тўсиққа урилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Бўстонлиқ тумани ИИБ тергов бўлими мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят ишини қўзғатди.
Тошкент вилояти ИИББ барча ҳайдовчиларни тезлик қоидаларига қатъий амал қилишга, йўл ҳаракати хавфсизлигини доимо устувор қўйишга чақирди.







