Ўзбекистон

Эрдоған Путин билан телефонлашди

Лидерлар Украинадаги вазият ва Ақшнинг тинчлик режаси юзасидан фикр алмашди.

Эрдоған Путин билан телефонлашди

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 24 ноябрь куни телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида улар Украинадаги вазиятни муҳокама қилиб, АҚШ томонидан тақдим этилган тинчлик режаси масаласини кўриб чиқди.

 

Путин таклифлар Россия ва АҚШ ўртасида Аляскада бўлиб ўтган музокараларга мос келишини ва келажакдаги тинчлик келишувининг асосини ташкил қилиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у Москванинг Украинадаги инқирозни сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилишдан манфаатдорлигини қайд этди.

 

Эрдўған эса музокараларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб, бу жараёнда Истамбул платформасини таклиф қилди. Раҳбарлар, шунингдек, Украинага оид масалаларда Россия ва Туркия алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олди.

 

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди: савдо ва сармоя алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, энергетика соҳасидаги стратегик лойиҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Аввалроқ Эрдўған Г20 саммити якунида яқин кунларда Путин билан суҳбатлашишини маълум қилган, хусусан, “ғалла йўлаги”ни тиклаш масаласини муҳокама қилишни режалаштирганди.

 

Бундан ташқари, Туркия раҳбари 19 ноябрда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг, Истанбулда тўғридан-тўғри музокараларни тиклашни қўллаб-қувватлашини билдирган. Шу билан бирга, аввалроқ Россия Давлат Думаси Мудофаа қўмитаси ўринбосари Алексей Журавлёв АҚШнинг таклифини Россия учун мақбул эмас деб атаб, уни урушни якунламайдиган «провокация» сифатида баҳолаган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Эрдоған Путин билан телефонлашди | Zamon.uz