Комил Алламжонов президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди
Шу билан бирга, у президент администрацияси раҳбари маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишига кўра, Комил Исмоилович Алламжонов янги лавозимни эгаллади. У эндиликда маслаҳатчи-вакил — Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили сифатида фаолият юритади.
Расмий маълумотга кўра, Комил Алламжонов шу билан бирга Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси сифатидаги ишини ҳам давом эттиради. Бу тайинлов унинг фаолият майдонини кенгайтириб, халқаро йўналишда ҳам янги вазифалар юклайди.
Алламжонов сўнгги йилларда давлат бошқаруви, ахборот сиёсати ва халқаро алоқалар йўналишида фаол иштирок этиб келмоқда. Янги лавозим эса АҚШ билан мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши кутилмоқда.







