Ўзбекистон

“Кўп гапирмасдан амалий жасорат кўрсатинг” — Шоҳрух Шодмонов ҳаво ифлосланаётганига муносабат билдирди

У масъулларни ҳисобот ва изоҳлар билан чекланмасдан, реал ҳаракатлар бошлашга чақирмоқда.

“Кўп гапирмасдан амалий жасорат кўрсатинг” — Шоҳрух Шодмонов ҳаво ифлосланаётганига муносабат билдирди

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани кенгаши депутати, хонанда Шоҳрух Шодмонов масъулларни ҳаво ифлосланишига қарши реал ҳаракатлар бошлашга чақирди. Бу ҳақида у ўзининг Инстаграм саҳифасида пост ёзиб қолдирди.

 

“Бу мавсумийлик ёки табиий жараёнлар эмас, бу — бефарқлик натижасидир. Болаларимиз заҳарли ҳаводан нафас олмоқда. Одамлар ниқоб ва тозалагичлар билан ўз соғлиғини ҳимоя қилишга уринмоқда. Бироқ, ҳамманинг ҳам бундай нарсаларни сотиб олишга имкони йўқ. Аҳоли қўлидан келганини қилмоқда, лекин масъул тузилмалар ҳануз фақат ҳисобот ва изоҳлар билан чекланмоқда”, — дея қайд этди депутат.

 

Унинг таъкидлашича, экология масъуллари бу масалани тез, қатъий ва кескин тарзда ҳал қилиши керак.

 

«Сизларнинг сусткашлигингиздан миллионлаб тирик одамлар азият чекяпти. Шу кунларда сизларга кенгайтирилган ваколатлар ва реал воситалар берилди. Бу сизлар учун қаҳрамонларга айланиш имконияти!

 

“Агар шундан кейин ҳам ҳеч нима қила олмасангиз, унда билмадим сизларни нима деб аташни. Шунинг учун кўп гапирмасдан амалий жасорат кўрсатинг!” — деб постини якунлаган Шоҳрух Шодмонов.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.