Ўзбекистон

Навоийда 3 ёшли қизнинг қўли гўшт майдалагичга кириб кетди

Қизча овқат учун гўшт тайёрлаётган онасининг ёнида турган ва кутилмаганда қўлини майдалагичнинг юқори қисмидаги бўшлиқдан тушириб юборган.

Навоийда 3 ёшли қизнинг қўли гўшт майдалагичга кириб кетди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги хонадонлардан бирида 3 ёшли қизалоқнинг қўли гўшт майдалагичга кириб кетди. Бу ҳақида ўз манбаларига таяниб, Kun.uz нашри хабар бермоқда. 

 

Қайд этилишича, қизча овқат учун гўшт тайёрлаётган онасининг ёнида турган ва кутилмаганда қўлини майдалагичнинг юқори қисмидаги бўшлиқдан тушириб юборган. Она дарҳол қурилмани тўхтатган, аммо бармоқлар металл конструкция ичида сиқилиб қолган. Жиҳоз металлдан ишлангани ҳисобига уни синдириш имкони бўлмаган.

 

Шундан сўнг, аёл шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган. Тез тиббий ёрдам ходимлари 12 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган. Болани ҳаракатлантириш жараёнида жароҳат янада чуқурлашиб кетмаслиги учун 3 нафар тиббиёт ходими қизалоқни гўшт қиймалагич билан бирга шифохонага кўтариб келишган.

 

Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси травматолог-шифокори Элмурод Аҳатовнинг маълум қилишича, бола шифохонага олиб келинганда ҳуши бор, аммо оғриқ шоки остида эди. Чап қўлида кўп миқдорда қон кетиши, юмшоқ тўқиманинг чуқур шикастланишлари кузатилган. Жароҳат асосан чап қўл бармоқлари ва кафт қисмида юзага келган.

 

“Операция 2 соатдан ортиқ давом этди. Жараён жуда мураккаб бўлди, бармоқ пайлари, нерв толалари, мушакларнинг бир қисми жароҳатланганди. Операцияда микрожарроҳлик тикувлари, махсус оптик ускуналар, қон томирларини тиклаш учун нозик жарроҳлик ипларидан фойдаланилди. Энг қийин қисм бармоқлардаги қон томирларни тиклаш бўлди. Чунки бундай ёшдаги болаларда томирлар жуда нозик, уларни тиклаш учун катта тажриба ва аниқлик талаб этилади”, – дейди Элмурод Аҳатов.

 

Шифокорнинг айтишича, даставвал қўлни сақлаб қолиш имконияти 50 фоиздан паст баҳоланган. Жароҳат чуқур бўлгани, йирик нерв толалари ва қон томирлари шикастлангани сабабли некроз, функцияни йўқотиш хавфи юқори бўлган.

 

Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи барқарор, у жарроҳликдан кейинги кузатув палатасида. Тикланиш жараёни камида 2–3 ой, тўлиқ мотор функцияларини тиклаш эса 6 ойгача давом этиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.