Ўзбекистон

Саноат корхоналари чиқинди газларни 1 декабрга қадар икки баравар камайтириши шарт — Экология қўмитаси

Мажбуриятларни бажармаган субъектларга атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5 баравар кўпайтирилади.

Саноат корхоналари чиқинди газларни 1 декабрга қадар икки баравар камайтириши шарт — Экология қўмитаси

 

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 2025 йил 1 декабргача барча саноат корхоналарига зарарли чиқиндиларни икки баравар камайтириш бўйича мажбурият юклади. Ушбу талабга риоя қилинмаса, корхона фаолияти 10 иш кунигача вақтинча тўхтатилиши ёки бутунлай тугатилиши мумкин.

 

Талаб Президентнинг 81-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 783-сон қарорига таянган ҳолда ишлаб чиқилган. Унга кўра, I тоифага кирувчи корхоналар 1 январь, II тоифага кирувчи корхоналар 1 июлга қадар автоматик чиқиндиларни мониторинг қилиш станцияларини ўрнатиши, чанг ва газни тозалаш тизимларини модернизация қилиши, шунингдек, санитария муҳофазаси зоналарини назорат постлари билан жиҳозлаши шарт.

 

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига биноан, ноқулай об-ҳаво шароитида корхоналар чиқиндиларни камайтириши ёки бутунлай тўхтатиши шарт. Қоидаларни бузган ҳолда ифлосланишга йўл қўйган компаниялар тўловларни одатдагидан беш бараваргача оширишлари мумкин. Шу билан бирга, маъмурий ва оғир ҳолатларда жиноий жавобгарлик ҳам қўлланилиши мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.