Тошкентда “Президент Олимпиадаси” муносабати билан транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади
Йўл ҳаракати фақат махсус транспорт воситалари учун рухсат этилади.

24 ноябрдан 4 декабрга қадар Президент Олимпиадасининг биринчи ва иккинчи босқичлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Чекловлар Янги Ўзбекистон кўчасининг янги меҳмонхоналар томон (Янги Ўзбекистон боғи чегараси бўйлаб), шунингдек, Миллий Боғ кўчасидан янги меҳмонхоналаргача бўлган қисмига таъсир қилади. Ушбу ҳудудларда йўл ҳаракати фақат махсус транспорт воситалари учун рухсат этилади.







