Ўзбекистон

Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди

Президент иштирокидаги сессияда номзод депутатлар томонидан маъқулланди

Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди

Бир йил давомида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Адиз Бобоев вилоятнинг тўлақонли ҳокими этиб тасдиқланди. Қарор бугун, 25 ноябрь куни Ургут туманида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари Самарканд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинди.

 

Давлат раҳбари ўз нутқида мамлакатда инсон қадри, барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳолининг фаровонлигини ошириш борасидаги кенг кўламли вазифалар давом этаётганини қайд этди. Шу мақсадлар йўлида вилоятга “замонавий фикрлайдиган, муаммоларни тизимли таҳлил қилиб, инновацион ечим бера оладиган раҳбар” кераклиги таъкидланди. Президент айнан шундай сифатлар сабаб Адиз Бобоев номзодини тавсия этганини билдирди.

 

Сессияда вилоят фаоллари томонидан номзод ҳақида фикрлар тингланди ва масала овозга қўйилди. Депутатлар овоз бериб, Бобоевни вилоят ҳокими лавозимига тасдиқлади.

 

Президент янги ҳокимга аниқ вазифалар белгилаб берди — иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, таннархни камайтириш ва энергия тежамкорлигини кучайтириш бўйича Самаркандни намунали ҳудудга айлантириш топшириғи қўйилди.

 

Маълумот учун, Адиз Бобоев 1972 йилда туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Бухоро вилояти молия бошқармаси, Молия вазирлигининг бир қатор бўлинмаларида масъул лавозимларда ишлаган. 2024 йил 28 ноябрь куни Президент фармонига мувофиқ, у Самарканд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди | Zamon.uz