Ўзбекистон

Афғонистон кўмирни энди Покистонга эмас, Ўзбекистонга экспорт қилади — Толибон

“Толибон” ҳаракатининг Балх вилояти ҳокими матбуот котиби Ҳожи Заид Афғонистон ва Ўзбекистон билан муҳим савдо келишувлари имзоланганини маълум қилди.

Афғонистон кўмирни энди Покистонга эмас, Ўзбекистонга экспорт қилади — Толибон

Унинг айтишича, ушбу келишувга мувофиқ, Афғонистон кўмири Покистон ўрнига эндиликда Ўзбекистонга экспорт қилади. Ўзбекистон ҳам Афғонистонга юқори сифатли цемент ва дори-дармон маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирилган, Бу ҳақда Afganistan International хабар қилди.

 

Чегара пунктларининг ёпилиши ва Покистон билан савдонинг узилиши “Толибон”ни қўшни ва минтақавий давлатлар, хусусан, Эрон ва Ўзбекистон билан савдо алоқаларини кучайтиришга ундамоқда.

 

“Толибон” расмийлари бундан олдин Афғонистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ўзбекистон ҳаво йўли орқали Марказий Осиё, Жанубий Осиё ва Европа бозорларига экспорт қилинишини ҳам эълон қилган эди.

 

“Толибон”нинг иқтисодий масалалар бўйича бош вазир ўринбосари тадбиркорларни савдо ва транзит учун муқобил йўлларни излашга чақирган.

 

Айни пайтда, Молия вазирлиги Покистон билан савдо алоқаларининг узилиши Афғонистон савдосига салбий таъсир кўрсатмаганини ва божхона тушумлари камаймаганини таъкидлаган. Вазирлик муқобил каналлар орқали савдо алоқаларини мустаҳкамлашда тадбиркорларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.

 

Кобул ва Исломобод ўртасидаги кескинликнинг кучайиши ортидан Торхам чегара пунктининг ёпилиши октябрь ойида Афғонистон ва Покистон савдосига ҳамда иқтисодиётига 4,5 миллиард доллардан ортиқ зарар етказганини қайд этилган.

 

                                                                                                                                                 Шоҳжаҳон Мажидов

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.