Ўзбекистон

Бувайда тумани “замҳокими” ишини шахсан Бош прокурор назоратга олди

Экоэнспекторга қаршилик қилган ҳоким ўринбосарига нисабатан Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Бувайда тумани “замҳокими” ишини шахсан Бош прокурор назоратга олди

Фарғонада дарахтларнинг ноқонуний кесилгани ва бу жараёнда туман ҳокими ўринбосари экология инспекторининг қонуний талабларига бўйсинмагани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин Прокуратура томонидан ҳолат ўрганилди.

 

Текширувлар давомида, 25 ноябрь куни Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш ва экология масалалари бўйича ўринбосари С.Х. мансаб ваколатларидан ҳаққоний фойдаланмасдан, “Найман” маҳалласидаги канал атрофида дарахтлар кесилишининг олдини олаётган Экология қўмитаси инспекторининг қонуний талабларига фаол қаршилик кўрсатгани маълум бўлди. У инспекторни хизмат вазифасини бажаришдан тўхтатиб, ҳодиса жойидан олиб кетгани қайд этилган.

 

Келтирилган ҳаракатлар давлат ва жамоат манфаатларига сезиларли зарар етказгани сабаб, С.Х. ва бошқа иштирокчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) ва 198-моддаси (ўсимликларга зарар етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган бўлиб, жараён шахсан Бош прокурор назоратига олинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бувайда тумани “замҳокими” ишини шахсан Бош прокурор назоратга олди | Zamon.uz