Ўзбекистон

Бувайдада ҳоким ўринбосари экоинспекторни калтаклади

У дарахт кесилишига қаршилик қилган ходимга тан жароҳати етказгани айтилмоқда.

Бувайдада ҳоким ўринбосари экоинспекторни калтаклади

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси Экологик назорат инспекцияси ходими Бувайда тумани ҳокими ўринбосари томонидан калтаклангани айтилган видео тарқалганди.

 

Видеода туман ҳокими ўринбосари дейилаётган Саиджон Хизиров дарахт кесилишини тўхтатишга уринаётган Экоинспектор ишига қаршилик қилиб, аввал уни калтаклагани ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан бирга уни ҳудуддан судраб олиб чиқиб кетаётгани акс этади.

 

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, рейд давомида Найман МФЙ ҳудудидаги зовур муҳофаза майдонида ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, Маслахат МФЙ Чиркай қишлоғида яшовчи S.Z. томонидан жами 26 туп кам қимматли дарахт қонунга хилоф равишда кесилгани маълум бўлган.

 

Фуқаро S.Z.ga нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 300 000 сўм жарима ва 45 891 600 сўмлик ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.

 

Ҳозирда ҳудудда кундалик экологик назорат ўрнатилган ва қўшимча ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бувайдада ҳоким ўринбосари экоинспекторни калтаклади | Zamon.uz