Элликқалъада “замдиректор” МИБ орқали ишига қайтди
У мактабда асоссиз равишда ишдан бўшатилган бўлган.

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан асоссиз равишда ишдан бўшатилган, даъвогар К.А.ни Элликқалъа тумани 17-сонли давлат мактабгача таълим бўлимининг директор ўринбосари лавозимида ишга тиклаш белгиланган.
Шунга қарамасдан, жавобгар Элликқалъа тумани 17-сонли давлат мактабгача таълим бўлими томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган.
Шу сабабли, даъвогар Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа тумани бўлимига суд қарори ижросини таъминлаб беришни сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Бюронинг Элликқалъа тумани бўлими томонидан дарҳол ижро ҳаракатларига киришилиб, жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаслик қонунда белгиланган жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилган.
Шунинг натижасида, даъвогар К.А. Элликқалъа тумани 17-сонли давлат мактабгача таълим бўлими бошлиғининг буйруғига асосан ўзининг аввалги иш ўрнига жорий йилнинг 28 октябрь куни қайта ишга тикланган.







