Фарғонада 315 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди
Шунингдек, 714 млн сўмлик дори-дармон йўқ қилинган.

19 ноябрь куни Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарор ва тегишли ижро ҳужжатлари асосида ноқонуний товарлар тўлиқ йўқ қилинди.
Тадбир давомида 14 та ном, умумий қиймати 714 638 000 сўмлик дори-дармонлар, 10 та ном, умумий қиймати 315 000 000 сўмлик тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилган.
Йўқ қилиш марказий печда чора-тадбирлар талабига мувофиқ, санитар ва экологик назорат остида ўтказилган.
Бу тадбир ноқонуний маҳсулотларнинг бозорга чиқишининг олдини олиш, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш ва давлат даромадларини сақлаш мақсадида амалга оширилган.







