ЖСТга аъзолик бўйича Россия билан музокараларни деярли якунлади
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлида Россия билан музокараларини якунлади: фақат бир нечта техник жиҳатлар якуний тасдиқланиши керак. Икки томонлама музокараларни якунлаш учун ҳозир фақат Тайван қолди. Учрашув шу ҳафта Вашингтонда бўлади.

Ўзбекистон Россия билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокараларни деярли якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Урунов ўзининг Linkdedlnʼдаги саҳифасида маълум қилди.
“Биз Москвада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг ҳал қилинмаган масалалари бўйича келишувга эришиш учун Россия музокаралар гуруҳи билан жуда самарали учрашув ўтказдик. Музокаралар деярли якунланди: барча муҳим элементлар келишиб олинди ва фақат бир нечта техник бандлар якуний текширув ва тасдиқлашни талаб қилади”, — дея қайд этди.
У Россия жамоасига ушбу жараён давомида конструктив ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Азизбек Урунов жорий йилнинг декабрь ойида Женевада бўлиб ўтадиган Жаҳон Савдо Ташкилоти Бош кенгаши йиғилишида рус томони билан якуний натижалар эълон қилиниши кутилмоқда.
Ишимизни давом эттирар эканмиз, мен декабрь ойида Женевада бўлиб ўтадиган Жаҳон Савдо Ташкилоти Бош Кенгаши йиғилишида рус томони билан якуний натижани эълон қилишни интиқлик билан кутяпман.
У Россия жамоасига “асосий сўровларга аниқлик киритгани ва ушбу жараён давомида конструктив ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлагани учун” миннатдорлик билдирди.
“Шундан сўнг, қолган икки томонлама музокараларни якунлаш учун фақат Хитой Тайпейи (Тайван — таҳрир) қолди.
Бу ҳафта мен жамоам билан Вашингтонда ҳамкасбларимиз билан учрашиб, икки томонлама ва ЖСТ билан боғлиқ ҳамкорликни ривожлантириш учрашмоқчиман”, — деди Азизбек Урунов.







