Ўзбекистон

Ўзбекистонда Гендер зўравонлигига қарши 16 кунлик кампания старт олди

Тадбирлар Республика комиссияси ва БМТ билан ҳамкорликда ўтказилади.

Ўзбекистонда Гендер зўравонлигига қарши 16 кунлик кампания старт олди

 

24 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” акцияси старт олди. Бу йилги кампания “Биргаликда аёллар ва қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам берамиз” шиори остида ташкил этилмоқда.

 

Ушбу давр мобайнида республиканинг барча ҳудудларида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли тадбирлар — ўқув семинарлар, мазмунли учрашувлар, ахборот кампаниялари ва ижтимоий лойиҳалар ўтказилади.

 

Кампания 25 ноябрдан 10 декабргача бўлиб ўтадиган Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни ҳамда Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан ўтказиладиган глобал ташаббус доирасида ташкил қилинмоқда. Ўзбекистонда ушбу тадбир Республика комиссияси ва БМТ агентликлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

 

Тадбирни очаркан, Сенат раиси Танзила Нарбоева хотин-қизларни зўравонликнинг барча турларидан, айниқса, рақамли макондаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни қайд этди. У зўравонликни оқловчи ижтимоий стереотипларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлади.

 

“Ҳеч қандай стереотип зўравонлик учун асос бўла олмайди,” — деди Танзила Нарбоева.

 

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Маҳл эса мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар — оиладаги зўравонликни жиноят деб белгилаш, ёрдам хизматларини такомиллаштириш — рақамли зўравонликка қарши курашда муҳим пойдевор бўлаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, технологиялар кенгайиб борар экан, қонунчилик ва хизматлар ҳам шу жараёнга мос равишда ривожланиши лозим.

 

БМТнинг Марказий Осиёдаги Аёллар бўйича мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Герен Гувен Гуреш эса рақамли зўравонлик кўплаб мамлакатларда ҳануз тўлиқ аниқланмаётгани ва глобал чоралар парчаланган ҳолатда қолаётганини маълум қилди. Шунингдек, аёллар ва қизлар учун хавфсиз рақамли муҳит яратиш бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда Гендер зўравонлигига қарши 16 кунлик кампания старт олди | Zamon.uz