Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев поездда Ургутга борди

Президент сафарда жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев поездда Ургутга борди

Президент Шавкат Мирзиёев “Самарқанд – Ургут” янги темир йўл линиясида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

 

Ушбу темир йўл қурилиши жорий йил февраль ойида бошланган бўлиб, умумий узунлиги 55 километрни ташкил этади. Лойиҳа доирасида иккита вокзал, “Ургут” иқтисодий зонасида иккита юк станцияси ҳамда бир қатор кўприклар барпо этилди. Эътиборлиси, мазкур линияни келгусида тўлиқ электрлаштириш режалаштирилган.

 

Янги йўналиш икки жуфт шаҳарлараро поезд ва тўққиз жуфт юк поезди қатновини таъминлаш имкониятига эга. Лойиҳани шу йил якунига қадар якунлаш кўзда тутилган. Поездлар қатнови йўлга қўйилиши орқали йилига 359 минг йўловчи ва 8,2 миллион тонна юк ташиш имкони яратилади.

 

Йўналиш Самарқанд шаҳри, Жомбой, Пастдарғом, Тойлоқ ва Ургут туманлари аҳолиси учун хавфсиз ва замонавий транспорт хизмати тақдим этиши билан аҳамиятли. Шунингдек, ички туризм ривожига ҳам катта туртки беради.

 

Темир йўл инфратузилмаси иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири бўлиб, ушбу лойиҳа “Ургут” эркин иқтисодий зонаси салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Янги йўналиш ишга тушиши натижасида 130 та янги иш ўрни яратилади.

 

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга мазкур йўналишда ҳаракатланувчи поездда Ургутга борди. 

 

Сафар чоғида Президентимиз темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун қулайликларни янада ошириш, темир йўлларни электрлаштириш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан мутасаддиларга қўшимча топшириқлар берди. Шунингдек, йўл бўйлаб амалга оширилаётган қурилиш ва ободончилик ишларига эътибор қаратди.

 

Ургут тумани катта салоҳиятга эга ҳудуд сифатида тобора муҳим ўрин эгаллаб бораётгани таъкидланди. Бу ердаги аҳоли ишбилармон, тадбиркорлик руҳи кучли. Мамлакатимиз иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган бундай ҳудудларни ривожлантиришда эса замонавий логистика ва инфратузилма ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

 

Янги темир йўлнинг келиши билан Ургутда иқтисодий ўсишни чеклаб турган тўсиқлар, логистик “тромб”лар бартараф этилади. Юк ташиш тезлашади, маҳсулотлар бозорларга арзон ва вақтида етказилади, инвесторлар учун қулайликлар янада ортиб, ҳудуднинг рақобатбардошлиги ошади.

 

Энг муҳими, ҳудудда яратилаётган янги имкониятлар аҳолининг турмуш даражасига бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Инфратузилма ривожланган жойда иш ўринлари кўпаяди, хизматлар яхшиланади, тадбиркорлик фаоллашади.

 

Таъкидланишича, мазкур лойиҳа темир йўл тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтиришга қаратилган ишларнинг муҳим қисми ҳисобланади. Бу жараёнда ишларни ўз вақтида ва юқори сифатда амалга ошириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда харажатларни оптималлаштириш зарурлиги айтилди.

 

Сафар чоғидаги суҳбатда давлатимиз раҳбари Самарқандда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий янгиланишларнинг одамлар ҳаётидаги ижобий акси яққол кўзга ташланаётгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида, Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари сифатида тарбиялаш ҳақида сўз юритди. Ургутгача тортилган темир йўлига туташ ерларни ўзлаштириш, уларда қишлоқ хўжалиги маданиятини юксалтириш, таълим соҳасида, шу жумладан, қўшни давлатлар билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

 

Ургут вокзали янги йўналишнинг асосий нуқталаридан бири. Президентимиз вокзал инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш тизими ва йўловчилар ҳаракатини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратди. Туристлар учун қулайликларни яхшилаш муҳимлиги қайд этилди.

 

Давлатимиз раҳбари шу ерда Ургут тумани фаоллари билан самимий мулоқот ўтказди. Суҳбатда ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли турмуш тарзи ва тинчлик қадри ҳақида фикр алмашилди.

 

Одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, даромад ва фаровонликни ошириш, маҳаллаларни обод қилиш давлат сиёсатида устувор йўналиш сифатида белгиланаётгани таъкидланди. Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар натижасида саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт ва энергетика соҳаларида йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

 

Нуронийлар бу ўзгаришлар аҳоли ҳаётида сезиларли натижа бераётгани, халқимиз ислоҳотларга юқори баҳо бераётганини таъкидлади.

 

 

custom img

“Амир Темур ва Донна Мария” фильмининг тақдимоти: тарих ва бадиий талқин уйғунлиги

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан  “Амир Темур ва Донна Мария” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Kia тўқнашиб кетди

Вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

custom img

Амир Темурнинг тобути қаерда?

Амир Темур 1405 йил 18 февралда вафот этган. Амир Темур вафоти аскарлар ўртасида парокандалик юз бермаслиги  учун маълум муддат сир тутилган ва 18 март куни дафн этилган.

custom img

Юқори Чирчиқда 5 миллиард долларлик тиббиёт шаҳарчаси қурилади

Лойиҳа 400 гектар майдонда қурилиб, ҳудуд халқаро тиббиёт марказига айлантирилади.

custom img

Тошкент вилоятида сунъий интеллект маркази ташкил этилиб, туманлар салоҳияти таҳлил қилинади

Президент йиғилишида Тошкент вилояти камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилиши топширилди.

custom img

Ўзбекистон Яқин Шарқда сулҳ ўрнатилишини олқишлайди — Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.

custom img

Андижонда аёл ҳайдовчи болаларни босиб кетди

Ҳайдовчи эътиборсизлик оқибатида йўл четида ўйнаб турган болаларни кўрмай қолган.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Жеймисон Грир билан ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқишини муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Шавкат Мирзиёев поездда Ургутга борди