Ўзбекистон

БМТ: Ҳар 10 дақиқада бир аёл ёки қиз ўз яқинлари томонидан ўлдирилмоқда

Янги ҳисоботга кўра, гендер асосидаги қотилликлар сони йиллар давомида камаймаяпти.

БМТ: Ҳар 10 дақиқада бир аёл ёки қиз ўз яқинлари томонидан ўлдирилмоқда

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (НЖБ) ва "БМТ-аёллар" тузилмаси 25 ноябрь — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан навбатдаги глобал ҳисоботни эълон қилди. Унда аёлларга қарши зўравонлик ва гендер асосидаги қотилликларнинг юқори даражада сақланаётгани қайд этилган. Бу ҳақда Al Jazeera  хабар бермоқда.

 

Ҳисоботга кўра, 2024 йилда дунё бўйича 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган бўлиб, уларнинг 60 фоизи — 50 минг нафари яқинлари ёки шериклари томонидан қурбон бўлган. Таққослаш учун, эркаклар ўртасида бу кўрсаткич анча паст — 11 фоиз атрофида.

 

Маълумотларга кўра, гендер асосидаги қотилликлар барча минтақаларда қайд этилмоқда. Энг юқори кўрсаткич Африкага тўғри келади — ҳар 100 минг аёл ва қизга 3 та ҳолат. Америка минтақасида бу рақам 1,5, Океанияда 1,4, Осиёда 0,7, Европада эса 0,5 ҳолатни ташкил этган.

 

Мутахассислар узоқ йиллардан бери мавжуд бўлган халқаро мажбуриятларга қарамай, статистикалар сезиларли даражада камаймаётганини таъкидлади. Ҳисобот аёллар ва қизларни ҳимоя қилиш бўйича глобал сиёсий чораларни кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатиб берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

БМТ: Ҳар 10 дақиқада бир аёл ёки қиз ўз яқинлари томонидан ўлдирилмоқда | Zamon.uz