Ўзбекистон

Энди талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг ютуқларини халқаро платформада кўриш мумкин

Тошкентда илк маротаба бўлиб ўтган Евроосиё форум доирасида “QS Analytics Users Workshop” иловасидан фойдаланиш тартиби ҳақида маълумот берилди.

Энди талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг ютуқларини халқаро платформада кўриш мумкин

Тошкент шаҳридаги “Central Asian” олийгоҳида илк маротаба “QS Евроосиё форум 2025” доирасида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия каби давлатлардан фан ва олий таълим вакиллари иштирок этди. Мазкур форум “Quacquarelli Symonds Limited” халқаро рейтинг ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди. Форум доирасида “Имкониятларни кенгайтириш: олий таълимда глобал кўприкларни қуриш” мавзусида семинар ўтказилиб, унда олий таълимда халқаро ҳамкорлик, академик нуфузни ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, панел сессиялар ва маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

 

 

Семинар давомида “Quacquarelli Symonds Analytics Users Workshop” иловасидан фойдаланиш тартиби ва унинг қулайликлари ҳақида QS менежери Хуан Карлос Мехия-Куартас томонидан тушунтиришлар берилди. Яъни, бирор олийгоҳ ушбу илова орқали университетлар кесимида талаба ва профессор-ўқитувчилар томонидан эришилган ютуқларни солиштириб бориши мумкин. Мазкур илова орқали талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг турли йўналишларда қўлга киритган сертификат ва ютуқлари ҳақида маълумотлар жойлаштирилади ҳамда уларга кириш имконияти мавжуд. Бу платформадан дунёнинг барча университетлари фойдаланиши мумкин.

 

 

Шунингдек, “Holoniq by QS” иловаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Ушбу иловадан бот кўринишида фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиб, унинг қулай жиҳатларидан бири — турли тилларда ишлаш имкониятидир. Мазкур ботдан фақат “Holoniq by QS” бўйича саволларга жавоб олиш мумкин.

 

 

Форум давомида олий таълимда халқаро ҳамкорлик масаласига бағишланган семинар ҳам ўтказилди. Унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Жумладан, университетларнинг мустақиллигини кучайтириш, академик дастурларни меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш, инновацион экотизимларни ривожлантириш ва бандликни тизим самарадорлигининг асосий кўрсаткичига айлантириш масалалари таъкидланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Энди талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг ютуқларини халқаро платформада кўриш мумкин | Zamon.uz